Линклар

Хоманаий Сурия можаросида АҚШ билан ҳамкорлик қилмаслигини айтади


Ирон олий раҳбарининг айтишича, Теҳрон Қўшма Штатлар билан Сурия ва бошқа минтақавий можаролар юзасидан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмайди.

Оятуллоҳ Али Хоманаий веб саҳифасида 3 июль куни жумладан шундай ёзилган: "Биз бундай ҳамкорликни истамаймиз, чунки уларнинг асосий мақсади - Эроннинг минтақада мавжудлигини йўққа чиқариш."

Унинг бу сўзлари яқинда талабалар билан учрашуви чоғида янграган эди.

Ўшанда Хоманаий Қўшма Штатлардан минтақа ишларига аралашмасликни талаб қилганди.

Теҳрон Вашингтонни ўзининг минтақадаги асосий душмани деб билади.

Икки мамлакат Сурия можаросида икки муқобил тарафда: Теҳрон исёнчи гуруҳларга қарши жан қилаётган Сурия президенти Башар Ассад кучларини дастаклайди.

Теҳрон Сурия ва Ироқда йирик ҳудудларни назорат қилаётган "Исломий давлат" экстремист гуруҳини бомбалашда АҚШ етакчилигидаги иттифоқ билан ҳар қандай ҳамкорликдан бош тортган.

Бироқ, Теҳрон расмий Бағдод ва Дамашқни алоҳида қўллаб-қувватлаб келади.

XS
SM
MD
LG