Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:21

Каримов "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этди


1 июлда чиққан президент фармонига мувофиқ, "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этилди
1 июлда чиққан президент фармонига мувофиқ, "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этилди

kun.uz веб сайтининг хабар беришича, президент фармони билан "Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этилди.

1 июлда таъсис этилган нишон 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Эсдалик нишонининг олд томони марказида қуёш нурлари фонида Мустақиллик майдонида жойлашган Мустақиллик ва эзгулик монументида акс эттирилган Бахтиёр она ҳайкали тасвирланган, дея нишонни тасвирлайди kun.uz веб сайти.

Эсдалик нишонининг орқа томонида Ўзбекистон герби, пастки қисмининг марказида "2016" ёзуви тасвирланган.

Хабарда таъкидланишича, эсдалик нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич билан туташтирилган.

Қадағич эса Ўзбекистон байроғи рангларидаги эни 20 миллиметрли шойи лента билан қопланган.

XS
SM
MD
LG