Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:42

Бағдодда ИД бомба ҳужуми оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлди


Ироқ расмийларининг маълум қилишларича, Бағдод марказида машинага ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида камида 80 одам ҳалок бўлди.

"Исломий давлат" (ИД) экстремист гуруҳи томонидан амалга оширилгани айтилаётган ҳужумда яна камида 130 киши жароҳат олди.

Талафотлар полиция ва шифокорлар томонидан тасдиқланди.

ИД интернет орқали баёнот тарқатиб, 3 июль эрта тонгда Бағдоднинг гавжум савдо ҳудудини нишонга олган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ушбу баёнотнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имконсиз.

Бомба портлаши оилалар ва ёшлар ифторликдан сўнг Карада минтақасига айлангани чиққан маҳалда юз берди.

Айни куни Бағдод шарқида содир этилган иккинчи бомба ҳужумида беш киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди.

Ҳужумлар Ироқ кучлари Фаллужа шаҳрини ИД жангариларидан тозалаши ортидан кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG