Линклар

logo-print

Туркия Ғазога биринчи гуманитар ёрдамни жўнатди


Олти йил аввал Исроил аскарлари ҳужумига учраган "Мави Мармара" кемаси.

Олти йил аввал Исроил аскарлари ҳужумига учраган "Мави Мармара" кемаси.

Туркия Фаластиннинг Ғазо минтақасига жўнатган инсонпарварлик ёрдами якшанба куни Исроилнинг Ашдод портига етиб келди.

Lady Leyla кемаси олиб келган ёрдам 11 тонна бўлиб, у озиқ-овқат маҳсулотлари, ўйинчоқлар, кийим-кечак ва пойафзалдан иборат.

Гуманитар ёрдам ўтган ҳафтада Исроил ва Туркия ўртасида муносабатларни яхшилаш шартномаси имзоланганидан сўнг юборилган биринчи кўмак бўлди.

Туркия ва Исроил муносабатлари бундан олти йил аввал ёмонлашган эди.

2010 йилда Исроил томонидан Ғазо минтақаси қамал қилинганига норозилик билдирган фаоллар Туркиянинг "Мави Мармара" кемасида Ғазога ўтишга ҳаракат қилган. Яҳудий аскарлари кема йўлини тўсиб ҳужумга ўтган ва кемадаги 10 одам ҳалок бўлган эди. Шундан сўнг Анқара Тель - Авивдаги элчисини чақиртириб олган.

2010 йилгача Исроил ва Туркия яқин ҳамкор давлатлардан эди.

XS
SM
MD
LG