Линклар

Ўзбекистонда 5 йилда тез ёрдамга мурожаат қилувчилар сони 10 фоизга кўпайди


Тез ёрдам машиналари.

Тез ёрдам машиналари.

Sputnik нашрининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбага таянган ҳолда хабар беришича, сўнгги беш йилда тез ёрдамга мурожаат қилаётган ўзбекистонликлар сони 10 фоизга кўпайгани қайд этилган.

Биргина жорий йилнинг олти ойида 3 миллион 700 минг одамга тез тиббий ёрдам хизмат кўрсатган. Бир йилда эса Ўзбекистонда камида 6 миллион 800 минг одам тез ёрдам чақиради.

Хабарда айтилишича, бугунги кунгача Ўзбекистон тез тиббий ёрдам хизмати автопаркининг 85 фоизи янгиланиб бўлинган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилгача яна 400та тез ёрдам машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG