Линклар

Покистонда сув тошқинида ўлганлар сони 43 кишига етди


Читралдаги сув тошқини.

Читралдаги сув тошқини.

Покистон шимолидаги Афғонистон билан чегарадош Читрал минтақасида кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 43 кишига етди.

Кеча, дастлабки тахминларга қараганда, камида 30 одам ҳалок бўлгани айтилган эди.

Читрал расмийларининг хабар беришларича, Арсун шаҳарчасига келган кучли сел қатор уйларни, бир масжид ва ўша пайт унинг ичида бўлган барча одамларни ювиб кетган.

Полицяининг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг 41 нафари Читралдаги Арсун қишлоғида яшаган. Полицияга кўра, мутассаддилар мазкур қишлоқни сув тошқинидан огоҳлантиришни унутган.

Сув тошқини 2 июль куни бошланган жала оқибатида юзага келган. Айни пайтда сув тошқинидан жабрланганларни вертолётда қидириб топиш ва хавфсиз жойларга кўчириш амалиёти давом этмоқда.

Ўтган йили Читрал минтақасида юз берган кучли сув тошқинлари натижасида кўплаб уйлар вайрон бўлганди.

XS
SM
MD
LG