Линклар

Бағдоддаги портлашда 119 одам ҳалок бўлди


Бағдоднинг Карада мавзесидаги портлаш.

Бағдоднинг Карада мавзесидаги портлаш.

Бағдодда 3 июль куни содир этилган террорда ҳалок бўлганлар сони 119 кишига етди. Расмийлар 190га яқин одам яраланганини ҳам маълум қилди.

Бағдоднинг Карада мавзесида кеча бомба ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида 80 одам ҳалок бўлгани ва 130 одам яралангани хабар қилинган эди.

"Исломий давлат" гуруҳи интернет орқали баёнот тарқатиб, Бағдоднинг гавжум савдо ҳудудини нишонга олган мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Карада мавзесида асосан шиалар истиқомат қилади,

Қўшма Штатлар Бағдодда содир этилган ҳужумни қоралади. “Биз Исломий давлат гуруҳини йўқ қилиш ҳаракатларида Ироқ халқи ва ҳукумати билан ҳамжиҳатмиз”, дейилади Оқ уй баёнотида.

XS
SM
MD
LG