Линклар

logo-print

Улардан бири – Муниса Ризаева ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида рус тилида қолдирган матнда Аҳмадбой деган одам борлигини биринчи марта эшитиб тургани тўғрисида ёзди.

Ризаевага кўра, унга ўзининг"қандайдир Аҳмадбой деган одамга пул бергани” тўғрисида маълумотлар етиб келган.

“Мен бундай одам борлигни энди эшитиб турибман! Мен ҳеч кимга ҳеч қанақа пул,айниқса, фоизга, менга икки баравар қайтаришлари учун бермаганман!”, деб ёзди Ризаева.

Қўшиқчининг маъмури Дилмурод Озодлик саволларига жавобан Ризаеванинг Инстагармдаги гапларини такрорлади.

Ўзбекистон телеканаллари орқали кўрсатилган "Аҳмадбой васвасаси" кўрсатувида айрим қўшиқчиларнинг номлари тилга олинган эди.

Кўрсатув молиявий пирамида ясаганликда айбланаётган 39 яшар чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг “кирдикорларини фош этувчи” иккинчи кўрсатувдир.

XS
SM
MD
LG