Линклар

Туркия россияликларнинг дам олиши учун яна энг жозибали мамлакатга айланди


Туркия билан Россия ўртасидаги кескинлик Путин ва Эрдўғон ўртасида 29 июнь кунги телефон мулоқотидан сўнг юмшади.

Туркия билан Россия ўртасидаги кескинлик Путин ва Эрдўғон ўртасида 29 июнь кунги телефон мулоқотидан сўнг юмшади.

Бу ҳақда Россияда чиқадиган “Коммерсантъ” газетаси душанба кунги сонида хабар қилди.

Айтилишича, мамлакат бўйлаб сотилган йўлланмаларнинг 35 фоизи россияликлар учун 1 июлдан бошлаб очилган Туркия курортларига тўғри келди.

Россия туроператорлари ассоциацияси идорий директори Майя Ломидзенинг Новости агентлигига билдиришича, Туркияга курортларига талаб реал таклифдан ўн баробар кўпдир.

Президент Владимир Путин Туркияга турлар сотишга жорий қилинган тақиқни 30 июнь куни бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG