Линклар

АҚШнинг Жиддадаги консулхонаси олдида террорчи ўзини портлатди


2004 йили “Ал-Қайда" жангарилари АҚШнинг Жиддадаги консуллигига ҳужум қилиб, 5 ходимни ўлдирган эди.

2004 йили “Ал-Қайда" жангарилари АҚШнинг Жиддадаги консуллигига ҳужум қилиб, 5 ходимни ўлдирган эди.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида худкуш-террорчи 4 июль куни АҚШнинг консулхонаси олдида ўзини ўзи портлатиб юборди.

Инцидент оқибатида террорчининг ўзигина ҳалок бўлди ва айни пайтда Саудия Арабистони полициясининг икки ходими яраланди.

Саудия давлат телевидениесининг хабар қилишича, ҳужумчи ўз автомобилини эрта тонгда консулхона рўпарасидаги касалхона олдида тўхтатиб, икки хавфсизлик ходими унинг олдига келиши билан бомбани портлатиб юборган.

АҚШ консуллиги баёнотига кўра, дипломатик идора ходимлари орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

2004 йили “Ал-Қайда" жангарилари АҚШнинг Жиддадаги консуллигига ҳужум қилиб, 5 ходимни ўлдирган эди. Ҳужум қилганлардан 4 киши хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан отишма чоғида ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG