Линклар

АҚШ 5 йил муқаддам учирган Юнона зонди 2,8 млрд. км босиб ўтиб, Юпитерга етди


АҚШ космик кемаси парвози бошланганидан 5 йил ўтиб, бугун, 4 июль куни Юпитерга етиб боради. НАСАнинг Юнона зонди келаси 20 ой давомида Юпитер орбитасини 37 марта айланади ва бу вақт ичида Қуёш системасининг шаклланишига боғлиқ саволларга жавоб излайди.

Мутахассисларга кўра, Юпитер Қуёш системасидаги дастлабки сайёра бўлиб унинг таркибида ҳозир ҳам Қуёш шаклланган даврдаги газлар ва бошқа моддалар мавжуд бўлиши мумкин.

НАСАнинг қиймати 1,1 млрд долларли Юнона зонди Юпитергача бўлган 2,8 миллиард километрли масофани босиб ўтди. Зонд сайёра орбитасини айланар экан, у билан Юпитер ўртасидаги энг яқин масофа 5 минг километрни ташкил қилади. Юнона зондидан юбориладиган радиосигнал Ерга тақрибан 50 минутда етиб келади.

XS
SM
MD
LG