Линклар

Ҳалокатга учраган Ил-76 экипажи Иркутскка олиб келинди


Иркутскда қулаган Ил-76нинг думидан бошқа қисми батамом куйиб кетди.

Иркутскда қулаган Ил-76нинг думидан бошқа қисми батамом куйиб кетди.

Иркутск областида ҳалокатга учраган Ил-76 самолётининг нобуд бўлган экипажи аъзолари майитлари воқеа содир бўлган жойдан Иркутскка келтирилди.

Хабар қилинишича, жасадлар, кимники экани аниқланганидан сўнг, Москвага олиб кетилади.

Ил-76 самолёти 1 июль куни Иркутск областида ўрмондаги ёнғинни ўчириш пайтида ҳалокатга учраган. 10 кишидан иборат экипаж тўлалигича ҳалок бўлди.

Ҳалокат муносабати билан 4 июль Иркутск областида мотам куни, деб эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG