Линклар

logo-print

Бағдоддаги портлашлар қурбонлари 200 нафардан ортди


Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Абодий ҳужумни қоралаб, уч кунлик мотам эълон қилди.

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Абодий ҳужумни қоралаб, уч кунлик мотам эълон қилди.

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Абодий ҳужумни қоралаб, уч кунлик мотам эълон қилди.

Бағдодда 3 июль куни содир этилган террорда ҳалок бўлганлар сони 200кишидан ортгани, камида 200 киши яралангани тўғрисида Ал-Арабия телеканали хабар қилди.

Бағдоднинг Карада мавзесида кеча бомба ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида 119 одам ҳалок бўлгани ва 190 одам яралангани аввалроқ хабар қилинган эди.

"Исломий давлат" гуруҳи интернет орқали баёнот тарқатиб, Бағдоднинг гавжум савдо ҳудудини нишонга олган мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Карада мавзесида асосан шиалар истиқомат қилади,

Қўшма Штатлар Бағдодда содир этилган ҳужумни қоралади. “Биз Исломий давлат гуруҳини йўқ қилиш ҳаракатларида Ироқ халқи ва ҳукумати билан ҳамжиҳатмиз”, дейилади Оқ уй баёнотида.

XS
SM
MD
LG