Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:50

Рамазон ҳайити арафасида Саудия Арабистони террорчилар нишонига айланди


4 июль куни Саудия Арабистонида бир қанча портлашлар содир бўлди.

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги “Масжидун-Набавий” яқинида содир бўлган кучли портлашда 4 киши нобуд бўлди, 10 киши яраланди.

Бу ҳақда хабар қилган Al Jazeera телеканалига кўра, худкуш кимса Пайғамбар масжиди мажмуасига кириш жойида портлаш мосламасини ҳаракатга келтирган.

Бомбали ҳужум натижасида бу ерга яқин турган бир неча автомобиль ўт ичида қолган. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

"Масжидун-Набавий" олдидаги портлашда 4 киши нобуд бўлгани тасдиқлаган қироллик Ички ишлар вазирлиги айни пайтда 5 киши тан жароҳати олгани ҳақида баёнот тарқатди.

Пайғамбар алайҳиссалом масжиди мусулмонлар учун Маккадаги Масжидул-Ҳарамдан кейин турадиган иккинчи муқаддас жой бўлиб ҳисобланади. "Масжидун-Набавий"да пайғамбар Муҳаммад (САВ) дафн этилган. Мадина расмийларига кўра, Рамазон ойида бу шаҳарга икки миллион чоғли зиёратчи келган.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг Қатиф шаҳрида иккита портлаш юз берганди. Ройтерс агентлиги хабарига кўра, олдин масжид ёнида турган автомобиль портлатилган, сўнгра эса яна бир портлаш содир бўлган. Маҳаллий нашрлар бу портлашлар натижасида 2 киши нобуд бўлганини ёзмоқдалар.

Аш-Шарқия вилоятида жойлашган Қатиф шаҳрида асосан шиа мазҳабига мансуб кишилар истиқомат қилади. Сўнгги икки йил ичида Саудия Арабистонининг бу минтақаси шиа масжидларининг террорчилар томонидан нишонга олиниши туфайли бир неча бор эътибор тортган.

Душанба куни Жидда шаҳридаги АҚШ консуллиги биноси олдида ҳам бомба портлаган. Террорчи консуллик биноси томон қараб кетаётганда хавфсизлик хизмати ходимлари унга яқинлашмоқчи бўлган ва шу пайт у ўзини портлатган. Портлаш чоғида хавфсизлик хизмати ходимларидан икки нафари енгил жароҳат олгани айтилмоқда.

Худкуш Жиддадаги Америка консуллиги ëнида ўзини портлатди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, июнь ойида бу мамлакатда номаълум шахслар томонидан 26 та террористик ҳужум амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG