Линклар

НАТО бош котиби Россия билан мулоқотга тайёр эканини билдирди


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ўз ташкилоти шу ҳафтада Варшавада ўтажак саммитдан кейин Россия билан расмий музокаралар ўтказишга тайёр эканини билдирди.

НАТО-Россия кенгаши аъзоларининг аввалги учрашуви қарийб икки йиллик танаффусдан сўнг шу йил апрелида бўлиб ўтганди. Мазкур учрашувдан сўнг томонлар энг аввало Украина шарқидаги бўҳронни ҳал қилиш масаласида тамоман фарқли қарашларга эгалиги эълон қилганлар.

“НАТО-Россия кенгаши томонлар ўртасидаги муносабатларда кўпроқ аниқликка эришиш мумкин бўлган форум сифатида муҳим”, деди Столтенберг 4 июль куни журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида.

Варшавада ўтадиган саммит кун тартибидан Польша, Литва, Латвия ва Эстония ҳудудида НАТОнинг тўрт батальонини жойлаштириш масаласи ҳам ўрин олган.

Россия томонидан Қрим яримороли аннексия қилиниши ва Москванинг Украина шарқидаги тўқнашувлардаги роли туфайли НАТО ва Россия ўртасидаги муносабат Совуқ уруш давридан буён энг паст даражага тушган.

XS
SM
MD
LG