Линклар

logo-print

Brexit лидерларидан бири истеъфога кетди


Британиялик сиёсатчи Найжел Фараж ЕИдан чиқиш бўйича референдумдан сўнг, Лондон, 2016 йил 24 июни.

Британиялик сиёсатчи Найжел Фараж ЕИдан чиқиш бўйича референдумдан сўнг, Лондон, 2016 йил 24 июни.

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишида энг кўп фаоллик кўрсатган сиёсатчилардан бири Найжел Фараж ўз мақсадига эришганини айтиб, “Буюк Британия мустақиллиги учун партияси” раислигидан истеъфо берди. 4 июль куни Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида у: “Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори бўлганларнинг референдумда ғалаба қозонгани менинг сиёсий амбицияларим амалга ошганини англатади”, деди.

Европарламент аъзоси бўлиб қолаётган Фараж Буюк Британия билан бўлажак музокараларни “бургут нигоҳи” билан кузатиб туришни ваъда қилди.

Бундан бир неча кун олдин Фаражнинг ЕИга аъзоликдан чиқиш кампаниясидаги сафдошларидан бири, Лондон шаҳри собиқ мэри Борис Жонсон мамлакат бош вазири лавозимига талабгорликдан воз кечганди. Бош вазир Девид Кэмерон уч ойдан кейин истеъфога чиқажагини билдирган.

Британиянинг ЕИ таркибида қолишига тарафдор бўлган Кэмерон референдумдан кейин Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича музокаралар бошқа ҳукумат раҳбари етакчилигида олиб борилиши лозимлигини қайд этганди.

XS
SM
MD
LG