Линклар

Россия Астраханида ўзбекистонликни асоратда тутган шахс қамалди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонлик муҳожирни қулликда тутиб турган астраханлик шахс 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

У доимий қайд жойига эга бўлмаган ўзбекистонликни ўтган йил апрелида ўз машинаси юкхонасида Ахтубинск туманидаги Ново-Николаевка қишлоғига мажбуран олиб чиқиб кетган. Астраханлик жабрланувчини ўз уйининг ёзги ошхонасида сақлаб, томорқасида ишлашга мажбур қилган. Ўзбек муҳожирининг иш суръати ва сифатидан норози бўлган «қулдор» бир неча марта уни белкурак сопи билан урган, натижада муҳожир ҳушини йўқотган. Астраханлик муҳожирни беҳуш ҳолда омборхонага қамаб қўйган.

Ўзбекистонлик жабрдийдани маҳаллий участка нозири озод қилган. Пировардида астраханлик жиноятчи судланган.

XS
SM
MD
LG