Линклар

Ўзбекистонда ичкилик этикеткасига алкоголь зарари ҳақида ёзув ёзиш талаб қилинади


Тошкентдаги ичкилик дўконларидан бири.

Тошкентдаги ичкилик дўконларидан бири.

Шу йил октябридан Ўзбекистонда барча алкоголли ичимликлар этикеткасида “Алкоголь маҳсулотларини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш инсон асаб тизими ва ички аъзоларининг оғир касалликларига олиб келади” деган ёзув бўлиши шарт. “Ўзстандарт” агентлиги бош директори имзолаган буйруққа мувофиқ, бу ёзув этикетка майдонининг камида 40 фоизини эгаллаши лозим.

Норма.уз нашри хабарига кўра, алкоголли маҳсулот чиқарувчи корхона талабларга риоя қилиш шарти билан этикеткаларни хорижда ҳам тайёрлатиб келиши мумкин.

Этикеткада яна юқори ташкилот номи, маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона номи, товар белгиси ҳамда этиль спирти маҳсулот ҳажмининг қанча фоизини ташкил этиши каби маълумотлар акс этиши шарт.

Мазкур буйруқ жорий йил 4 октябридан кучга киради.

XS
SM
MD
LG