Линклар

Тошкентда Ҳайит куни давлат транспорти эртароқ хизмат кўрсата бошлайди


Тошкентдаги минор масжиди

Тошкентдаги минор масжиди

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси хабар беришича, Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити намози 6 июлда ўқилиши эълон қилиниши ортидан пойтахт Тошкентда жамоат транспорти соат эрталабки 3:30 дан ишлай бошлайди.

Хабарда намозхонлар соат 3:30дан метро ва автобусларга ўтиришлари мумкинлиги таъкидланган.

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 6 июлда нишонланиши ҳақида президент фармони эълон қилинганди.

Тошкентда Ҳайит намози маҳаллий вақт билан соат 5:15 да ўқилиши эълон қилинган.

Айни пайтда мамлакта бўйлаб ҳуқуқ-тартибот органлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилган.

Рамазон Ҳайити намозлари Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда 5 июл куни ўқилди.

XS
SM
MD
LG