Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:23

Ўзбекистон куйдирги инфекцияси туфайли чегараларда назоратни кучайтирди


Ўзбекистон санитария-ветеринария хизмати Қозоғистонда куйдиргига чалиниш ҳоллари қайд этилиши ортидан қўшни давлат билан чегарада назоратни кучайтирди.

Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

Июнь ойи охирида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида куйдиргига чалинган тўққиз одамдан икки нафари ҳалок бўлганди.

Кейинроқ Ўзбекистон билан чегарадош Жанубий Қозоғистон вилоятида куйдирги инфекциясига чалиниш ҳоллари қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбанинг маълум қилишича, Қозоғистон билан чегарадош назорат-ўтиш пунктларида аҳолини эмлаш ва келтирилаётган маҳсулотларни текшириш ишлари кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG