Линклар

Эрдўғон: Истанбулдаги портлашга доғистонлик, қирғизистонлик ва тожикистонлик алоқадор


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Истанбулдаги Отатурк аэропортида содир этилган портлашларга Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон гражданлари алоқадор эканини маълум қилди.

Рамазон ҳайити муносабати билан Истанбулдаги масжидлардан бирида ҳайит намозини ўқиган Эрдўғон журналистлар билан суҳбат пайтида Отатурк аэропортида 28 июнь куни содир этилган портлашларга алоқадорликда айбланиб 30 киши қамоққа олинганини билдирди. Унга кўра, гумонланувчилар орасида доғистонликлар, қирғизистонликлар ва тожикистонликлар бор.

Эрдўғон портлашлар “Исломий давлат” гуруҳи томонидан амалга оширилганини яна бир бор тасдиқлади.

Аввалроқ матбуотда Истанбулда 40дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашларни Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон гражданлари амалга оширгани тўғрисидаги таҳминлар айтилган эди.

Истанбул аэропортида худкушлар томонидан содир этилган портлашларда 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлган, 4 ўзбекистонлик эса яраланган.

XS
SM
MD
LG