Линклар

Ислом уламолари Мадинадаги портлашларни қораламоқда


Мадинадаги “Масжидун-Набавий” яқинида содир этилган теракт, 2016 йил 4 июли.

Мадинадаги “Масжидун-Набавий” яқинида содир этилган теракт, 2016 йил 4 июли.

Ислом уламолари Саудия Арабистонида содир этилган террор ҳаракатларини кескин қоралаб чиқди.

4 июль куни Мадина шаҳридаги Муҳаммад алайҳиссалом асос солган “Масжидун-Набавий” яқинида содир бўлган кучли портлашда 4 киши ҳалок бўлган ва 10 киши яраланган эди. Бундан ташқари Саудиянинг 3 ҳудудида портлашлар содир этилган.

Саудия Арабистони Уламолар Кенгаши “ҳудкушлар барча муқаддас нарсаларни оёқости қилди”, деб билдирди. Ислом оламининг энг нуфузли университетити бўлган Қоҳирадаги Ал Азхар олийгоҳи уламолари ҳужумларни қоралаб, “Аллоҳнинг уйи, айниқса, Пайғамбарнинг масжиди муқаддас” эканини таъкидлади.

Эрон шиалари ҳампайғамбар алайҳиссалом масжидига қилинган ҳужумни қоралади. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф “агар биз бир бутун бўлмас эканмиз, сунийлар ва шиалар қурбонга айланиб бораверади”, деб билдирди.

Мадинадаги ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олган эмас.Саудия Арабистони ҳукумати ҳужумларда “Исломий давлат”ни гумонламоқда. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги расмийси ҳудкушлардан бири 35 ёшли покистонлик Абдулла Қалзар Хон экани аниқланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG