Линклар

logo-print

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтонга нисбатан жиноят иши очилмайди


Ҳиллари Клинтон сайловчилар билан учрашув пайтида.

Ҳиллари Клинтон сайловчилар билан учрашув пайтида.

АҚШ Федерал тергов бюроси демократик партиядан президентликка номзод Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлиб ишлаб турганида иш ёзишмалари учун шахсий электрон почтасидан фойдалангани юзасидан жиноят иши очилмаслигини билдирди.

Федерал тергов бюроси раҳбари Жеймс Коми 5 иююль куни“Мазкур ҳолатда ҳар қандай айбловлар ўринли эмас”, деб билдирди. Айни пайтда Коми президентликка номзод давлат сирларидан иборат бўлган хизмат ёзишмаларида шахсий почтасидан фойдаланиб жуда катта эҳтиётсизлик қилганини айтди.

Комига кўра, текширув натижасида Ҳиллари Клинтоннинг шахсий электрон почтасидан жўнатилган ёзишмаларнинг 110тасида давлат сири мавжудлиги аниқланган.

Ҳиллари Клинтон Федерал тергов бюросида ўтказилган сўроқ пайтида давлат сирлари мавжуд ёзишмаларни шахсий почтасидан амалга оширгани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди.

Ҳиллари Клинтоннинг сайлов штаби мазкур масала “бугунги кунда ҳал этилгани”дан мамнун эканини эълон қилди. Клинтоннинг рақиби Дональд Трамп эса Федерал тергогв бюроси қарорини “адолатсиз”, леб баҳолади.

XS
SM
MD
LG