Линклар

Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган видеотизим ишга туширилишга тайёр


Тошкентнинг 120 чорраҳасига ўрнатилган қоидабузарликларни автоматик тарзда фото ва видеога оладиган тизим ишга туширилиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Бу ҳақда Podrobno.uz нашри Тошкент ички ишлар бошқармаси расмийси подполковник Зоир Сайдалиевга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, мазкур тизим светофордан қизил чироқда ўтиш, катта тезликда келиш каби қоидабузарликларни аниқлаш ва қоида бузган автомашина номерини ёдда сақлаб қолиш имкониятига эга.

Зоир Сайдалиев тизим ишга тушса, қоидабузарларга нисбатан протоколлар автоматик тарзда одам иштирокисиз тизмга уланган компрютерлар томонидан тўлдирилишини билдирди.

“Протокол тузилганидан сўнг уч кун ичида қоидабузарга почта орқали жарима квитанцияси жўнатилади. 60 кун ичида жарима тўланмаса, автомашина жарима майдончасига олиб келинади ва жарима тўланмагунича ўша ерда сақланади”, деди Зоир Сайдалиев.

Унга кўра, жорий йил бошида мазкур тизим тест тариқасида ишлатиб кўрилган ва бир неча кун ичидаёқ 2500та қоидабузарликни аниқлаган.

XS
SM
MD
LG