Линклар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳайит намози Тошкент шаҳридаги масжидларда чоршанба куни эрталабки соат 05:15 да ўқилди.

Ҳайит муносабати билан пойтахтда метро ва автобуслар соат 3:30дан ишлай бошлади. Айни пайтда мамлакат бўйлаб ҳуқуқ-тартибот органлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилган.

Байрам арафасида Ўзбекистонда мактаб ёшидаги болаларнинг ҳайит номозига бориши тақиқлангани маълум бўлди.

Озодлик радиоси 5 июль куни Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси мактаблар раҳбарларига ўқувчиларнинг ҳайит намозига бориши олдини олишни топширгани ҳақида хабар берган эди.

Рамазон Ҳайити намозлари Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда 5 июль куни ўқилди.

XS
SM
MD
LG