Линклар

Россияда 27 ўзбекистонлик 4 ой теплицада яшаган


Москвада қор тожалаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари.

Москвада қор тожалаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари.

Россиянинг Свердловск вилояти полицияси Качанар шаҳридаги теплицада 27 ўзбекистонлик 4 ойдан бери яшаб келганини аниқлади.

Маълум бўлишича, качанарлик 50 ёшли одам ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ўз уйига рўйхатга тиркаб, уларга яшаш учун ҳовлисидаги теплицани февраль ойидан май ойигача ижарага берган.

Теплица яшаш учун яроқсиз жой ҳисоблангани ортидан мазкур воқеа бўйича Россия Жиноят Кодексининг “Хориж фуқаросини фиктив рўйхатга қўйиш” моддаси бўйича жиноят иши очилган.

Ўзбек муҳожирларига теплицасини ижарага берган россиялик жиноят иши доирасида 500 минг рублгача жарима тўлаши, уч йилгача мажбурий меҳнатга ҳукм қилиниши ёки уч йилга қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG