Линклар

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида юз берган йирик автоҳалокат натижасида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, тўрт ўзбекистонлик жароҳатланди.

“Новости-Казахстан” агентлигининг 6 июль куни хабар қилишича, автоҳалокат Қарағандада сешанба куни кечки соат 9да Бухар жирау ва Космонавтлар кўчалари чорраҳасида юз берган.

Гувоҳларга кўра, катта тезликда келаётган “Мерседес” ўзбекистонликлар кетаётган “Ауди” машинасига келиб урилган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам “Ауди” йўловчиларидан бири ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Қолган йўловчилар эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Касалхонага олиб кетилган ўзбекистонликлардан 2 нафари вилоят шифохонасининг жонлантириш бўлимида сақланаётгани, қолган икки ўзбекистонликнинг ҳаётига хавф йўқлиги хабар қилинди.

Гувоҳларнинг айтишича, “Мерседес” ҳайдовчиси ҳалокатдан сўнг машинасидан давлат номерини ечиб олиб қочиб кетган.

XS
SM
MD
LG