Линклар

Қирғизистон Чегара хизмати: Ахсидаги 2,5 га ерни Ўзбекистон босиб олгани йўқ


Хабарда тилга олинган баҳсли майдон

Хабарда тилга олинган баҳсли майдон

Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати маҳаллий нашрларнинг республиканинг Ахси туманида гўёки Ўзбекистон чегарачилари 2,5 гектар ерни босиб олгани тўғрисидаги хабарларини рад этди.

“Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасинингЖалолобод вилояти, Ахси туманининг Сўғўт деган жойидаги қисмидаги вазият барқарор”, дейилади Чегара хизмати баёнотида.

Аввалроқ Озодлик Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти чегарасидаги бир участкага ўзбек ва қирғиз чегарачилари бир неча кундан буён ҳар икки давлат фуқароларини киритмаётгани,Улар бу жойда давлат қайд хизмати ходимлари билан биргаликда чегарани аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтаётгани тўғрисида хабар қилган эди.

Жалолобод вилоятининг Ахси туманига қарашли Сўгўт қишлоғи раҳбари Замир Баназаров ўзбек-қирғиз чегарасидаги ўзига берилган 2 гектар участкадан ўтган ҳафта ўзбек чегарачилари томонидан ҳайдаб чиқарилган айтилганди.

Баназаров Озодликнинг қирғиз хизматига беш йилдан буён бу ердан ҳеч бир монеъликсиз фойдаланиб келгани, энди эса пичанининг ярми ўрилган ерига боролмаётганини айтган.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги 50 дан зиёд баҳсли ҳудуд мавжуд.

XS
SM
MD
LG