Линклар

logo-print

Ўзини Миллий хавфсизлик полковниги, деб таништриб келган Эгамберди Ҳожибеков фирибгар озодликдан маҳрум қилингани тўғрисида Бош прокуратуранинг “Ҳуқуқ” газетасига таяниб, podrobno.uz сайти хабар қилди.

Тергов материалларига таяниб хабар қилинишича, Ҳожибеков сохта гувоҳнома ясаган, Тошкентдаги бозорлардан биридан ҳарбий форма сотиб олган, одамлар ишончига кириб, уларга турли хизматлар таклиф қилган.

Масалан, қўқонлик Т. Саидовдан ҳажга боришга ёрдам бераман, деб 3 000, марғилонлик Н. Усмоновдан 4 000 доллар олган.

Айтилишича, “МХХ полковниги” Эгамберди Ҳожибеков 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Суд, шунингдек, унинг зиммасига жабрланганлар кўрган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини юклаган.

XS
SM
MD
LG