Линклар

Грузиянинг АҚШдан мудофаа қуроллари сотиб олишига имкон яратилди


Грузия бош вазири Георгий Маргвелашвили АҚШ Давлат котиби Жон Керри

Грузия бош вазири Георгий Маргвелашвили АҚШ Давлат котиби Жон Керри

АҚШ ва Грузия ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Чоршанба куни Тбилисида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Грузия бош вазири Георгий Маргвелашвили ўртасида имзоланган ҳужжатда Грузияга АҚШ мудофаа қуролларини сотиб олиш имкониятлари берилиши назарда тутилган.

Жон Керрининг Тбилисига сафари доирасида таълим соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишув имзоланди.

Тбилисида ўтказилган матбуот анжуманида Грузия бош вазири билан биргаликда чиқиш қилган Давлат котиби АҚШ Грузиянинг “Афғон амалиётлари”га қўшган ҳиссасини юқори баҳолашини таъкидлаб ўтди ва унинг “евроатлантик ҳаракатларини” қўллаб-қувватлаяжагини билдирди.

Давлат котибига кўра, Грузиянинг НАТОга аъзо бўлишига оид Бухарест меморандумида назарда тутилган режа келажакда амалга ошади, лекин ҳозирча унинг бажарилишига Украина ва Суриядаги вазият тўсқинлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG