Линклар

Футболчи Месси солиқдан бўйин тоблаганлик учун қарийб икки йилга озодликдан маҳрум этилди


Футболчи Месси отаси билан суд залида, Барселона, 2016 йил 2 июли.

Футболчи Месси отаси билан суд залида, Барселона, 2016 йил 2 июли.

Испаниянинг “Барселона” жамоаси футболчиси Лионель Месси солиқ тўлашдан бўйин тоблагани учун суд ҳукми билан 21 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилади.

Мазкур иш бўйича суд Мессининг отасини ҳам жавобгарликка тортган. Суд футболчи зиммасига қарийб 2 миллион евро, отасининг зиммасига эса яна 1,5 миллион евро жарима тўлаш мажбуриятини ҳам юклаган.

Лионель Месси ва унинг отаси Хорхе 2007 йилдан 2009 йилгача футболчи ўз тасвири учун олган пулдан 4 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбдор, деб топилганлар.

Айни пайтда ота-бола учун 21 ойлик қамоқ шартли жазо бўлиб қолиши мумкинлиги айтилмоқда. Испания қонунчилигига кўра, 2 йилдан кам бўлган қамоқ жазоси одатда шартли равишда ўталади.

Месси ва унинг отасига нисбатан айблов 2013 йил ёзида билдирилган.

XS
SM
MD
LG