Линклар

logo-print

Украина Вазирлар маҳкамаси Россиядан олиб кирилажак қатор товарларга тақиқ муддатини 2017 йил 31 декабригача узайтирди. Бу ҳақда UNN ахборот агентлиги хабар қилади.

- Ҳукумат қарори лойиҳаси Россия томонидан Украинага нисбатан шу каби тақиқ ва чекловлар киритилганига жавобан тайёрланди, - деди Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Степан Кубив.

29 июнь куни Россия президенти Владимир Путин қатор мамлакатлар, шу жумладан, Украинага нисбатан киритилган озиқ-овқат эмбаргоси муддатини 2017 йил охиригача узайтирганди.

Россия Украинага нисбатан 2016 йил 1 январидан озиқ-овқат эмбаргоси жорий этган. Бунга жавобан Украина ҳам Россияда ишлаб чиқариладиган қатор товарларга нисбатан тақиқ ва қўшимча бож жорий этган.

Бундан ташқари, 2016 йил 1 январидан Россия ва Украина ўртасидаги эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома тўхтатилган.

XS
SM
MD
LG