Линклар

Вашингтон Афғонистонда 8 минг 400 нафар аскар қолдирмоқчи


Афғонистондаги АҚШ аскарлари (иллюстратив сурат).

Афғонистондаги АҚШ аскарлари (иллюстратив сурат).

АҚШ президенти Барак Обамага кўра, Қўшма Штатлар у давлат раҳбари бўлиб турган муддат охиригача Афғонистонда 8 минг 400 нафар аскар қолдиради ва қўшин олиб чиқиш суръатини пасайтиради.

Обаманинг президентлик муддати шу йил ноябрида тугайди. Аввалроқ Афғонистонда йил охиригача 5 минг 500 аскар қолдирилиши режаланганди.

Оқ уйда чиқиш қилган президент Обама Афғонистонда вазият ҳали ҳам барқарор эмаслигини, у ерда Толибон хавфи ҳамон сақланиб қолаётганини билдирди. У Афғонистон хавфсизлик хизматлари ҳали етарли даражада қувватли эмаслигини қайд этди.

Обамага кўра, америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондаги роли аввалгидек полиция ва аскарларни ўқитиш, толиблар ва бошқа гуруҳларга қарши аксилтеррор амалиётларида маслаҳатчилик қилиш ва қўллов кўрсатишдан иборат бўлади.

АҚШ президентига кўра, бу мамлакатда зиддиятга барҳам беришнинг ягона йўли расмий Кобул ва Толибон ўртасида узоқ муддатли сиёсий ечим топишдан иборат.

XS
SM
MD
LG