Линклар

Cурия ҳарбийлари ҳайит кунлари жангларни тўхтатмоқчи


Ҳайит куни Дамашқ яқинида барг олиб кетаётган киши, 2016 йил 6 июли.

Ҳайит куни Дамашқ яқинида барг олиб кетаётган киши, 2016 йил 6 июли.

Башар Ассадга содиқ кучлар 8 июль оқшомигача бир томонлама “тинчлик режими” ўрнатилгани ҳақида маълум қилдилар. Жанглар айнан ҳудудларда тўхтатилишига аниқлик киритилмаган.

Грузияда сафарда юрган АҚШ Давлат котиби Жон Керри бу хабарни “юракдан олқишлаши”ни айтиб, бу тартибга жанг қилаётган барча томонлар амал қилишига умид билдирди. У Дамашқнинг бу қарорига “яқинлашаётган ўзгаришлар даракчиси”, дея баҳо берди.

АҚШ ва Россия воситачилигида эришилган Сурияда оташкесим қарори шу йил февраль ойида кучга кирган, бироқ жой-жойларда алангаланиб турган жанглар туфайли узоқ давом этмаган. Шу тариқа қудратли давлатларнинг Сурияда қарийб 5,5 йилдан буён давом этаётган урушга чек қўйиш уриниши муваффақиятсизликка учраган.

2011 йил баҳоридан бери давом этаётган уруш 250 мингдан зиёд одамнинг ёстиғини қуритган, 11 миллион кишини қочқинга айлантирган.

XS
SM
MD
LG