Линклар

Исловотхоналар тармоғини ташкил этган ўзбекистонлик аёл Россияда қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Россиянинг Курган вилоятида одам савдосида айбланиб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик аёл ушланди. У исловотхоналар тармоғини ташкил этиб, Қозоғистонда ишлаш учун Ўзбекистондан фоҳиша етказиб беришда айбланган. Июнь ойида аёл Кургандан Новосибирскка этап қилинган, энди эса уни ўзбекистонлик тартиб посбонларига топширилиши кутилмоқда.

Курган вилоят прокуратураси матбуот хизматига кўра, қизфурушликда гумонланаётган аёл шу йилнинг 15 март куни Петухов туманида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган.

Фамилияси Исмоилова экани айтилаётган аёлнинг айби судда исботлангудек бўлса, у 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG