Линклар

logo-print

Назарбоев ватандошларига ўзбек мақолига амал қилишни тавсия қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар бир қозоғистонлик оила боқиш учун иш ўрнига эга бўлиши ва бунга давлат ёрдам бериши лозим, деган фикрда. Бу ҳақда у куни кеча Остонада 2016 йил биринчи ярмида индустриализация дастурининг амалга оширилишига бағишланиб ўтказилган йиғилишда билдирди.

- Давлатнинг бекордан бекорга бериб қўядиган пули йўқ. Ўзбекларда “бекор тургунча бекор ишла”, деган мақол бор. Келинг, биз ҳам шунга ўрганайлик. “Қозоқлар ялқов” деганга ўхшаш латифалардан қутулиш керак. Қозоғистонда ҳар бир одам иш топиб, оила боқа олиши учун ҳамма шароит бор, - дея иқтибос келтиради Назарбоевнинг сўзларидан Tehgrinews.kz агентлиги.

6 июль куни 76 ёшга тўлган Қозоғистон президентига кўра, одамлар иш билан таъминланиши учун барча ҳокимлар ва вазирлар масъул.

XS
SM
MD
LG