Линклар

Оксана Чусовитина World Challenge Cup турнирида бир олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди


Ўзбекистонлик спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина Туркиянинг Мерсин шаҳрида бўлиб ўтган World Challenge Cup турнирида таяниб сакраш бўйича ғолибликни қўлга киритди, олтин медалга савозор бўлди.

41 ёшли Чусовитина хода устидаги машқлар бўйича эса кумуш медалини қўлга киритди.

Бу Чусовитина учун Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари олдидан тайёргарликнинг якуний босқичи бўлди.

Рио шаҳрида келаси ойда очиладиган Олимпиада ўзбекистонлик спортчининг фаолиятидаги еттинчи Олимпиада бўлади.

XS
SM
MD
LG