Линклар

Мессининг адвокатлари икки йиллик қамоқ ҳукми юзасидан арз қилишмоқчи


Аргентиналик машҳур футболчи Лионел Мессининг адвокатлари Испания маҳкамасининг "Барселон” ҳужумчисини солиқ тўламагани учун икки йилга қамаш ҳақидаги ҳукми юзасидан юқори инстанцияга арз қилажакларини билдиришди.

Чоршанба куни Испания суди Лионел Месси ва унинг отасини 21 ойга қамаш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Маҳкама қарорига мувофиқ футболчи 2 миллион евролик, отаси эса 1 ярим миллион евролик жаримани ҳам тўлаши керак.

Лекин, Месси ҳам унинг отаси ҳам қамоққа ташланмайди.

Испания қонунчилигига кўра, икки йилгача бўлган қомоқ жазоси шартли ҳисобланади.

Айблов томонига кўра, Месси ва унинг отаси 4,1 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаган.

Солиқдан қочиш учун улар офшор схемаларидан фойдаланишган.

Суд мажлисида Месси фақат футбол билан машғуллиги боис даромадларини юритиш билан ўзи шуғулланмаслигини айтган.

Испаниянинг "Барселона" жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси футбол тарихидаги саноқли юлдузлардан биридир.

У беш марта Халқаро футбол федерациясининг “Олтин тўп” совринини олган.

XS
SM
MD
LG