Линклар

“Союз” ракетаси уч космонавт билан Халқаро фазо станциясига учиб кетди


7 июль куни бир гуруҳ фазогир Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан “Союз” ракетаси бортида Халқаро фазо станциясига учиб кетди.

“НАСА ТВ” телеканали ракетанинг учиб кетиш жараёнини эфирга узатди. Янги серияли “Союз” бортида НАСА фазогири Кэтлин Рубинс, рус фазогири Анатолий Иванишин ҳамда япон фазогири Такуи Онишилар учиб кетишди.

Фазогирлар тўққиз дақиқада ер орбитасига чиқишди. Улар 9 июль куни Халқаро фазо станциясига етиб боришади.

Янги авлод “Союз” капсуласи станцияга фазогирларни олиб бориб яна қайта олиб кела оладиган ягона мосламадир. Мазкур капсулани тайёрлаш учун 100 миллиард доллар сарфланган. Лойиҳада 15 давлат иштирок этган.

Янги “Союз” микрометеороидлар билан тўқнашувга чидамлироқдир. Бундан ташқари, унда қўшимча батареялар, яхшироқ коммуникация тизимлари, янги бурувчи қурилмалар, йирик қуёш батареялари, самарали уланиш тизими ҳамда GPS билан жиҳозланган қўниш тизимлари бор.

Саратон ва юқумли касалликларни ўрганувчи Рубинс биринчи марта фазода туриб ДНК кетма-кетлигини аниқлашни режалаштирган.

Иванишин аввал бир марта Халқаро фазо станцияга учган. Рубинс билан Ониши эса янги астронавтлардир.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG