Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:59

Хиванинг Ичон қалъаси дунёнинг 10та ажойиб қасри рўйхатига кирди


Хиванинг очиқ осмон остидаги Ичон қалъа тарихий обидаси ҳар бир сайёҳ бориб кўриши керак бўлган дунёнинг 10та қасри рўйхатига кирди.

Novate.ru портали эълон қилган рўйхатда ҳаммаси бўлиб 14та қаср номи келтирилган.

Хиванинг Ичон қалъаси рўйхатда саккизинчи ўриндадир.

Хорватиянинг Адриатика денгизи қирғоғидаги Дубровник қасри рўйхатда биринчи ўринда турибди.

Испанияда 1090 йилда қурилган 88та минорали Авила қасри эса рўйхатда иккинчи ўринда.

Шунингдек, Хитойнинг уч минг йиллик тарихга эга Пинъяо қасри ҳам сайёҳлар бориб кўриши керак бўлган дунёнинг ўнта қасри рўйхатидан жой олган.

Бундан ташқари Ҳиндистон, Исроил, Марокаш, Италия, Ҳолландия, Греция, Канада ва Туркиядаги бир қатор обидалар мазкур рўйхатга киритилди.

XS
SM
MD
LG