Линклар

Киевнинг Москва проспекти Степан Бандера проспекти қилиб ўзгартирилди


Украина пойтахти Киев шаҳри кенгаши Москва проспектини Степан Бандера проспекти қилиб ўзгартириш ҳақида қарор чиқарди.

Кенгаш депутатларининг аксари ушбу қарорни ёқлаб овоз берди.

Айни қарорга мувофиқ Киевдаги яна бир проспект ва бешта кўчанинг номи ўзгартирилади.

Жумладан, Киевдаги рус саркардалари Кутузов ва Суворов номлари билан аталувчи кўчалар украин ёзувчилари ва ҳарбий қўмондонлари номлари билан аталадиган бўлди.

Сўнгги бир йил ичида Украинада мамлакатнинг совет ўтмишини эслатувчи ўнлаб ёдгорликлар бузиб ташланди.

XS
SM
MD
LG