Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат қурбонлари Жаҳон банкига шикоят қилди


Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат қурбони бўлган йигит ҳамда маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари Елена Урлаева ва Дмитрий Тихоновлар Жаҳон Банки таркибидаги Халқаро Молия корпорацияси устидан банкнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига шикоят қилганлар.

Ўз мурожаатида фаоллар Ўзбекистондаги Indorama Kokand Textile ширкатига Халқаро Молия корпорацияси берган 40 миллион долларлик кредит юзасидан текширув ўтказишни талаб қилганлар.

Шикоятчилар Indorama Kokand Textile Ўзбекистонда мажбурий меҳнат эвазига терилган пахтадан фойда кўраётганини даъво қилишмоқда.

Жаҳон Банкининг молиявий ёрдамлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўз халқини қул қилиб ишлатишга йўналтирилмаслиги керак, дейилади мурожаатда.

Ҳозирча Indorama Kokand Textile ширкатидан ҳам Жаҳон банкидан ҳам фаоллари шикоятига муносабат билдирилмади.

Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат сабаб дунёдаги юздан зиёд ширкат ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG