Линклар

Ўзбек эстрада юлдузлари концертининг 70 фоизи фонограммадан иборат


Ўзбекистонлик эстрада юлдузлари концертларида дастурнинг 30 фоизигина жонли ижро ташкил қилади, қолган 70 фоиз қўшиқлар эса фонограмма жўрлигида куйланади.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбари Фарход Жўраев бу ҳақда маҳаллий матбуотга маълум қилар экан: “Жонли ижродаги қўшиқ барча муҳлисларга ҳам ёқавермайди. Авваллари тингловчи фонограммадан иборат концертга келар ва овоздан роҳатланар эди. Жонли ижрода эса овоз бошқача эшитилади, копьютерда қайта ишланмаган овоз ҳаммага ҳам ёқавермайди”, деб айтган.

“Ўзбекнаво” раҳбари жонли ижрога бирданига эмас, босқичма босқич ўтиш тарафдори эканини билдирди. Унга кўра, бунинг учун камида 4-5 йил вақт керак бўлади.

XS
SM
MD
LG