Линклар

“Ўзкимёсаноат” 2020 йил охиригача 2 миллиард 650 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

“Народное слово” газетасининг хабар беришича, кимё саноатини ривожлантириш давлат дастури доирасида 23 лойиҳа амалга оширилади. Бунинг натижасида ўзбек кимё заводларида 15та янги маҳсулот, жумладан, автошиналар, конвейр ленталари, техник углерод, калий сульфати кабиларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Хабарда айтилишича, лойиҳалар амалга оширилса, кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 50 фоизга кўпаяди ҳамда пул миқдорида 1 миллиард 800 миллион долларни ташкил қилади. Бу эса 2016 йилги кўрсаткичдан икки баробарга кўпдир.

XS
SM
MD
LG