Линклар

logo-print

Ўзбекистонда йўл нозири автомашина номерини ечиб олиш ҳуқуқига эгалиги айтилди


Ўзбекистонда йўл хавфсизлик бошқармаси ходимлари қоидага амал қилмаган ҳолда парковка қилинган автомашналарнинг номерларини ечиб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри Тошкент Ички ишлар бошқармаси расмийси Зоир Сайдалиевга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Сўнгги пайтларда ўзбекистонлик автомобилчилар орасида йўл нозирлари автомашина номерини ечиб олиш ҳуқуқига эгами деган савол атрофида баҳс қизиган эди. Матбуотда автомашина номерини ечиб олган инспекторлардан бири калтаклангани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлган эди.

Сайдалиевнинг айтишича, инспектор нотўғри парковка қилинган автомобил номерни бир одам гувоҳлигида ечиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ гувоҳ қоғозда автомашна ҳақиқатан ҳам қоидани бузганини тасдиқлаши лозим.

Бундан ташқари Сайдалиев инспектор нотўғри парковка қилинган автомашинани эвакуатор чақиртириб, жарима майдончасига олиб кетиш ҳуқуқига эга эканини ҳам айтган.

XS
SM
MD
LG