Линклар

Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш лозимлигини таъкидлади


Қирғизистон Бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков.

Қирғизистон Бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков.

Қирғизистон Бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков Ўзбекистон билан муносабатларни яхшилаш ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш долзарб масала эканини таъкидлади.

Бу ҳақда қирғиз бош вазири 7 июнь куни Бишкекнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Данияр Сидиқовни қабул қилиш чоғида гапирди. Бош вазир янги элчи Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш учун бор тажрибасини ишга солишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари 23-24 июнь куни Тошкентда ўтган ШҲТ саммити доирасида бир соатлик юзма-юз учрашув ўткизгани ортидан икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига умид пайдо бўлди.

Тошкент ва Бишкек муносабатлари 2016 йилнинг март ойида Ўзбекистон баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритгани оқибатида кескин ёмонлашган эди.

XS
SM
MD
LG