Линклар

АҚШда полициячи яна бир афроамерикаликни отиб ўлдирди


Нью Йоркда полициячилар афроамерикаликларни ўлдирганига қарши норозилик намойиши.

Нью Йоркда полициячилар афроамерикаликларни ўлдирганига қарши норозилик намойиши.

АҚШнинг Миннесота штатида полициячи афроамерикалик Филанда Кастайлани отиб ўлдирди.

Бўлиб ўтган воқеани телефон орқали видеога туширишга муваффақ бўлган гувоҳ Лэвиш Рейнолдснинг айтишича, патрул Кастайланинг машинасини Сен Пол шаҳарчасига яқин жойда автомашинанинг орқа фараси сингани учун тўхтатган.

Кастайл ҳужжатларини олиш учун қўлини чўнтагига солган пайтда полициячи унга қарата тўппончадан тўрт марта ўқ узган. Лэвиш Рейнолдс Кастайлнинг қиз дўсти бўлиб, унинг машинасида кетаётган бўлган.

Полиция воқеа юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

Пайшанба куни Луизиана штатининг Батон Руж шаҳрида полициячи 37 ёшли афроамерикалик Алтон Стерлингни отиб ўлдиргани ортидан норозилик намойишлари бошланган эди. Стерлинг беш фарзанднинг отаси бўлган.

Бундан бир йил аввал Миссури шаҳридаги Фергюсон шаҳрида полициячи 18 ёшли афроамерикаликни отиб ўлдирганининг бир йиллиги муносабати билан тартибсизликлар бошланиб кетган ва ҳукумат мазкур шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG