Линклар

Польшада НАТО саммити бошланмоқда


Варшава кўчаларидан бирига илинган НАТО байроғи.

Варшава кўчаларидан бирига илинган НАТО байроғи.

Польша пойтахти Варшавада 8-9 июль кунлари НАТОга аъзо 28 давлат раҳбарлари ҳарбий иттифоқнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилади.

Учрашувда Эстония, Латвия, Литва ва Польшада тўртта байналмилал батальонларнинг жойлаштирилишига рухсат берилиши кутилмоқда. НАТО саммити биринчи марта Польшада ўтказилмоқда.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг саммит арафасида берган матбуот анжуманида “Эртага ва шанба куни биз жамоавий мудофаа тизимимизни модернизациялаш ва чегараларимиз ташқарисида барқарорликни таъминлаш лоийҳаларини муҳокама қиламиз”, деб айтди.

“Коммерсант” газетасига интервью берган Россиянинг НАТОдаги элчиси Александр Грушко альянс саммити кун тартиби “конфронтацияни кучайтиришга қаратилган”, деб айтди ва Россия бунга жавобан чоралар кўришини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG