Линклар

Австралия Афғонистондаги ҳарбий миссиясини ярим йилга узайтирди


Австралия Афғонистонда ўзининг ҳарбий миссиясини яна олти ойга ўзайтирди ва келажакда яна узайтириши мумкинлигини маълум қилди.

Австралия ҳукуматининг 8 июлда чиқарган баёнотида таъкидланишича, Австралия Афғонистон Миллий армияси ва Миллий полициясига 2020 йилгача ҳар йил 100 миллион доллар ёрдам беришни давом эттиради.

"Афғон халқини Толибон ва бошқа террорчи гуруҳлардан ҳимоя қилишда афғон хавфсизлик кучлари салоҳиятини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга," дейилади баёнотда.

Икки кун муқаддам АҚШ президенти Барак Обама келгуси йилда Афғонистонда Американинг 8400 нафар аскари қолишини маълум қилганди.

АҚШ иттифоқчиси бўлган Австралия Афғонистонда ҳарбий амалиётлар ўтказишни 2013 йилда тўхтатди.

Аммо пойтахт Кобулда қолган 270 нафар австралиялик ҳарбийлар маҳаллий армияни ҳарбий тайёргарликдан ўтишга ёрдам бермоқда.

XS
SM
MD
LG