Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:34

Президент Каримов ШҲТ концертида "тасодифан" рақсга тушганини эътироф этди


Президент Каримов ШҲТ концертида "тасодифан" рақсга тушганини эътироф этди
Президент Каримов ШҲТ концертида "тасодифан" рақсга тушганини эътироф этди

30 июнда Сурхандарё вилояти Термиз туманида маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Хоразм лазгисига рақсга тушгарни сабабларини тушунтириб берди.

Президент Каримов концерт пайтида “тасодифан” рақсга тушганини эътироф этди.

Каримов, ўз рақсига изоҳ бераркан, концертни томоша қилган барча саммит меҳмонларининг “қойил қолганига гувоҳ” бўлганини айтди.

“Ҳаммаси ёнимда ўтириб... Чап томонимда, ўнг томонимда энг катта давлатларнинг раҳбарлари... Хитойнинг раҳбари бўладими... Ҳаммасининг қойил қолганини мен гувоҳиман. Ва тасодифан, ўзим кутмагандим, ўйинга чиқиб кетибман,” деди Ислом Каримов у билан учрашувга келган фермерлар қийқириғи ва олқишлари остида.

Eltuz.com сайти Каримов рақси мавзусида рассом Кирпи+ карикатурасини Озодликка тақдим этди.

XS
SM
MD
LG